Please use this identifier to cite or link to this item: http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/7627
Title: Статус и исследование исламских памятников в Туркестанском крае
Authors: Gulyamova Aziza Nigmatovna
Keywords: Туркистон, рус ҳукумати, ислом обидалари, қадимги ёдгорликлар, масжид, мадраса, хонақоҳ, минора, мақбара.
Issue Date: 2023
Publisher: Thе Light of Islam
Series/Report no.: ;1-сон
Abstract: Мақоланинг асосий мақсади – XIX аср охири ва ХХ аср бошларида Туркистон ҳудудларида, жумладан, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хива, Хоразмда ислом меъморий обидалари – масжидлар, мадрасалар, минора, хонақоҳ, мақбара ва мозорларнинг ҳолати, уларга бўлган муносабат ва тадқиқ этиш бўйича бажарилган ишлар таҳлил қилинган. Методлар: тадқиқотда тарихий, таққослаш ҳамда солиштирма таҳлил усулларидан фойдаланилган. Масжидлар таъмирига рухсат вилоят губернаторларидан олинган, янгиларини қуришга эса, генерал-губернатордан рухсат олинган. Ўрта Осиёда миноралар икки ҳолатда қурилган: биринчидан, иншоотнинг бурчаклари ва дарвоза ён қисмларини кучайтириш учун, яъни, мустаҳкамлаш учун бўлган. Иккинчидан, деворлардан алоҳида, масжид яқинида жуда ҳайбатли, юқорилаган сари торайган маҳобатли миноралар қурилган. Ўрта Осиёда мадрасалар мусулмонларнинг ёпиқ шаклдаги олий ўқув муассасаси ҳисобланган. Биринчи мадраса Бағдоддаги Малик Шоҳ даврида 1065 йили қурилган. Ўрта Осиёда эса биринчи мадраса Х асрда Бухорода қурилган. Ўша даврда олимлар учун бир қатор вақфлар ажратилган. Бухоролик олимлар кўплаб вақф эгалари бўлишган, Бағдодда очилган мадраса умуман қўллаб-қувватланмагани сабабли Бағдодда ўқишни пуллик қилишган. Туркистонда мадраса – олий мусулмон диний ўқув муассасаси, диний мактабга ўқитувчи, ислом уламоларини тайёрлаб келган. Ўрта Осиёнинг Россияга қўшиб олиниши давридаги мадрасалар сони ҳақида турли маълумотлар мавжуд бўлиб, рус сайёҳи П.Пашинонинг маълумотига кўра, Тошкентда 1866 йилда 15 та мадраса бўлган. Мадрасалар сони ҳақидаги маълумотлар ҳам турлича. ХХ аср бошларида Туркистонда 12 мингта талаба ўқиган. Машҳур мадрасаларда юзлаб толиблар таълим олган. Кўпгина Ўрта Осиё мадрасалари орасида домла ва толиблар алмашинуви Россияга қўшиб олинишидан олдин ҳам жуда жадал бўлган. Туркистонлик муллаваччалар Бухорога илм олишга мунтазам боришган. Ўрта Осиёнинг Россияга қўшиб олинишининг илк кунлариданоқ рус ҳукумати нафақат илмий, балки диний жиҳатдан ҳам ислом обидаларига диққатли ва эҳтиёткорона муносабатда бўлишни талаб қилган. Чет эл музей агентларининг ҳаракати ҳам вайронкор бўлган, ҳар йили кам миқдорда бўлмаган ислом дурдоналари сотиб олиниб, олиб чиқиб кетилган. Исломий меъморий обидалари вақф маблағлари ҳамда мусулмонларнинг эҳсонлари ҳисобига таъмирланиши керак бўлган, шу сабабли ҳукумат маблағ ажратишга шошилмаган. Кўп ҳолларда маҳаллий бой қатлам бефарқ бўлиб, келиб тушган вақф пуллари шахсий мақсадда ўзлаштирилган. Ушбу мақолада Туркистон ўлкасидаги ислом обидалари тарихи, бугунги кундаги ҳолати билан боғлиқ жараёнлар таҳлил қилинган.
URI: http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/7627
ISSN: 2181-9939
Appears in Collections:Thesis, Articles

Files in This Item:
File Description SizeFormat 
5.pdf785.63 kBAdobe PDFView/Open


Items in DSpace are protected by copyright, with all rights reserved, unless otherwise indicated.