Abstract:
Мақсад: аксиал спондилоартрит билан оғриган беморларда суяк минерал зичлигидаги ўзгаришларни ўрганиш. Материал ва усуллар: 2019-2023 йилларда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг ихтисослаштирилган артрологик амбулатор даволаш бўлимига мурожаат қилган 252 бемор текширилди. Суяк зичлиги стационар икки энергияли рентген денситометрияси ёрдамида аниқланди Prodigi Primo (АҚШ, General Eelectric HEALTH CARE). Натижалар: умуртқа поғонасининг бел қисмида ва сон суяги бўйнида аксиал спондилоартрит билан оғриган беморларда суяк минерал зичлиги статистик жиҳатдан нормадан анча паст бўлди. Суяк минерал зичлигининг нормал кўрсаткичлари текширилганларнинг 38,9% да топилди, остеопеник синдром 147 (58,3%) да, шу жумладан 61 (24,2%) да остеопения ва 86 (34,1%) да остеопороз қайд этилди. Хулоса: аксиал спондилоартрит билан оғриган беморларда рентгенологик ўзгаришлар ривожланиши билан бел умуртқасида денситометрик кўрсаткичлар ошади.