Abstract:
Инсултлар – асаб тизимининг энг кўп тарқалган касалликлари бўлиб, кўпчилик ҳолда ўлим билан якунланади ёки
чуқур ногиронликнинг сабаби бўлади. Инсулт на фақат тиббий, балки, ижтимоий муаммодир. Ишимиз мақсади - ишемик
инсулт самарали реабилитациясини башоратлашда нейровизуализация омилларини ўрганиш. Асаб тизимининг ҳар
қандай зарарланиши бутун тизимдаги нейропластик жараёнларини турли даражада ва ҳар қандай қисмларида
фаоллашишига олиб келиб, реабилитация услублари мавжуд дефектни сезиларли даражада тиклантиришга ўз хиссасини
қўшади. Бош мияни турли хилдаги зарарланиши нейроморфологиясини хозирги замонавий нейровизуализация
услубларидан МРТ, КТ, МСКТ, функционал МРТ –фМРТ ва бошқалар яққол кўрсатади.