Abstract:
Математика, ахборот технологияларини ўқитиш ва уларни тиббиѐт олий ўқув юртларига интеграция масалаларини ҳал қилиш учун қуйидаги ѐндашув таклиф этилади: тиббий амалиѐтда математик усулларни технологик қўллаш усулларини ва тиббий тадқиқотларни мустақил олиб бориш услубларини ўргатиш; компьютерда моделлаштиришни ахборот технологиялари фанлари масалаларини тиббиѐт ва биология фанлари масалалари билан бирлаштирадиган восита сифатида фойдаланиш; тиббий таълимда табиий ва математик фанларни интеграллашган равишда ўқитиш; ўқув жараѐни элементларини математик усуллар асосида шакллантириш имкониятларидан фойдаланиш