Abstract:
Мақсад: “асоратланмаган” ва асоратланган яралар субстратинини ўрганиб чиққан ҳолда ярани тешилишини тах-
мин қилиб бериш ва олинган маълумотларга қараб солиштирма таҳлил ўтказиш. Материал ва усуллар: 36 касал нати-
жалари ўрганиб чиқилган. Улар 2 та гуруҳга бўлинишган: асосий (20 касал) ва назорат (16 бемор). Асосий гуруҳ касаллари
ярани қўзғалиш даврида ўрганилган, назорат гуруҳ беморлари эса гастродуоденал ярани тешилиши бўйича амалиёт ўт-
казишган. Натижа: сурункали “асоратланмаган” яраларни тешилишини тахмин қилиш имконияти борлиги тасдиқлан-
ган. Асосий ва назорат гуруҳ беморларини биоптати натижалари ўрганилганида ҳужайраларни тузилишида улкан ўз-
гаришлар аниқланган. Хулоса: ярани тешилишини олдини олиш учун профилактик равишда биоптат олиб морфологик
ўрганиш учун регуляр диспансеризация маслаҳат берамиз.