Abstract:
Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш тизими¬нинг бутун тарихи давомида болалар аҳолиси сурункали ўпка касалликлари билан касалланиши¬нинг энг паст кўрсаткичлари 1991-1992 йиллар¬да 100 минг аҳолига 5,6-6,0ни ташкил этиш билан қайд этилган. Бироқ 1993 йилда касалланиш кескин ўсди –ўсиш суръати 195%ни ташкил этди. Кейинча¬лик, 1994-1995 йиллардаги бир қадар пасайишдан сўнг, ўсиш тенденцияси давом этди. 1991-1999 йил¬лар давомида кўрсаткичларни ўсиш суръати 512,5% ни ташкил этиб, 1999 йилларда – 100 минг аҳолига нисбатан ўхшаши йўқ бўлган энг юқори кўрсаткич - 34,3 ни ташкил этди. 2000 йилда касалланиш па-сайди, бироқ пасайишни суръати сезиларсиз -12,8% бўлди. 2000 йилдан бошлаб, касалланиш кўрсатки¬чи етарли даражада юқорилигича қолиб, доимий ра¬вишда 100 000 аҳолига нисбатан 24,4-30,0 чегараси¬да ўзгариб турди