Abstract:
Гипоксик гепатитнинг сабаблари турличадир. 90% холатларда бу касалликка юрак
етишмовчилиги, нафас етишмовчилиги ва сепсис сабаб бўлмоқда. Бу холат кўпинча критик холатдаги беморларда учрайди. Касаллик патогенезида системали гипоперфузия ва ишемия ѐтади. Гипоксик гепатит натижасида жигар хужайраларида центролобуляр некроз юзага келади. Охир оқибатда организмдаги ўзгаришлар аланинаминотрансфераза ва аспартатаминотрансферазалар миқдорининг
кескин ошишига олиб келади.