Abstract:
Ҳайвонларни Цитрин 50% к.с. пестициди билан сурункали заҳарлашда жигар
ва қоннинг углевод-энергетик жараёнининг интенсивлигини ўрганиш мақбул ва
юқори ҳаво ҳарорати шароитида амалга оширилди. Ҳаво ҳарорати шароитида (220,
380С) турли тажрибаларда 60 кун (ҳайвонларни 30, 60 кун давомида заҳарланганда)
давомида кўп марта заҳарланишидан кейин оқ каламушларнинг жигари ва қонида
углевод-энергетик алмашинувини аниқланди. Цитрин 50% к.с. – инсектицид,
қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг зараркунандаларига қарши кенг қўлланилади.
Агрегат ҳолати - ёпишқоқ суюқликдир. Эмпирик формуласи С22Н19Cl2NO3.
Молекуляр оғирлиги: 416,1. Оқ каламушлар учун ЎД50 - 300 мг / кг.