Abstract:
Ичак таъсирланиш синдроми беморларнинг ҳиссий ва руҳий ҳолатига, унинг ижтимоий фаоллиги, касбий фаолияти ва оилавий
муносабатларга таъсир қилади. Тадқиқотга 82 нафар бемор танлаб олинди. Улардан 49 нафарини ИТС нинг диарея устунлиги билан
кечувчи тури ва 33 нафарини қабзият устунлиги билан кечувчи тури ташкил этди. Беморларнинг ўртача ёши 33,2±0,8 ёшни ташкил этади.
Диарея устунлиги билан кечган ичак таъсирланиш синдромида тушкунликнинг енгил ва ўртача даражаси қабзият устунлиги билан
кечувчи турига нисбатан устунлик қилганлиги аниқланди. Ҳар иккала гуруҳда ҳам бир хил даражада тушкунликнинг оғир даражаси
аниқланмади. Бундан кўриниб турибдики, ҳожатга чиқишлар сонининг ошиши беморлар руҳий-ҳиссий фаолиятига таъсир қилиб, турли
даражадаги тушкунлик ҳолатларининг пайдо бўлишига олиб келади.