Abstract:
Сўнгги йилларда Европа мамлакатлари ва АҚШ мутахассисларини бирлаштирган EULAR, ERA-EDTA, Европа васкулитларни ўрганиш жамияти (European Vasculitis Society), Британия ревматология жамияти, Британия ревматологлар ассоциацияси томонидан ПАГни даволашга бағишланган тавсиялари мавжуд. Клиник кўринишларнинг хилма-хиллиги ва прогнознинг оғирлиги туфайли ПАГ билан оғриган беморларни олиб бориш ва даволаш тактикасини танлаш ҳар доим қийин.
ПАГни ўз вақтида ташҳислаш зарурати агрессив терапияни эрта бошлаш зарурати билан белгиланади. Терапиянинг асосий мақсади тўлиқ ремиссияга эришиш учун касаллик асосидаги иммунопатологик реакцияларни бостириш ҳисобланади. Ушбу мақолада полиангиитли гранулематозни даволашда таргет терапиянинг самарадорлиги баҳоланганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин