Please use this identifier to cite or link to this item: http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/11182
Title: Сурункали юрак етишмовчилииги ва сурункали буйрак касаллиги билан хасталанган беморларда юракнинг ремоделланиши
Authors: Аликулов Ихтиер Тиловкобилович, Хайтимбетов Жумамурод Шомуродович, Абдакимова Бахтигул Илхомиддин кизи
Keywords: сурункали юрак етишмовчилиги, буйраклар дисфункцияси, юрак ремоделланиши
Issue Date: May-2024
Publisher: JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Abstract: Сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) - юрак қон-томир касалликларининг энг кенг тарқалган, оғир ва оқибати ёмон бўлган асорати бўлиб қолмоқда. Барча ривожланган давлатларда СЮЕ тарқалиш муаммоси йилдан йилга янада муҳимроқ бўлиб бормоқда. Бу касаллик бемор ҳаёт сифатини кескин ёмонлаштиради ва ўлим ҳолатини 4 мартагача оширади: йил давомида ўлим кўрсаткичи 15% дан 50% гачани ташкил қилади. СЮЕ бор беморларда тўсатдан ўлим ҳавфи кўрсаткичи юрак етишмовчилиги бўлмаганларга қараганда 5 марта юқори бўлади [4,5]. СЮЕнинг клиник симптомлари юзага келгандан сўнг 5 йил ичида тахминан 50% беморларда комбинациялашган терапия олишига қарамасдан ўлим ҳолати кузатилади. СЮЕ бу-мураккаб клиник жараён бўлиб, юрак қон томир тизимининг турли хил касалликлари натижасида ривожланиб, қоринчалар миокардининг систолик ва/ёки диастолик дисфункцияси билан намоён бўлади. Турли хил популяцион текширувлар натижаси шуни кўрсатадики катта ёшли аҳоли орасида СЮЕ тарқалиши 1,5-2%, 65 ёшдан катта аҳоли орасида эса 6-17% ҳолатда учрайди. Хозирги кунда сурункали юрак етишмовчилиги бор беморларда кардиоренал синдром (КРС) муаммоси кенг муҳокама қилинмоқда. СЮЕ белгиларининг кучайиши буйраклар дисфункциясини ривожланиши билан намоён бўладиган юрак ва буйраклар дисфункциясининг ўзаро негатив таъсири исботланган [1,2,3]. СЮЕ ва ЧҚ дисфункциясини эрта аниқлаш, шунингдек бундай беморларни даволашни барвақт бошлаш – юрак етишмовчиклигидан ўлимни олдини олишнинг муваффақияти гаровидир [6,8,9]. Диастолик дисфункция одатда систолик дисфункциядан олдин ривожланади ва симптомсиз ЮЕ да кўп ҳолларда диастолик дисфункция белгилари учрайди, шунинг учун диастолик дисфункцияни аниқлаш ЮЕ дастлабки босқичларида ташхислашни, ҳамда уни ривожланишини олдини олиш имконини беради
URI: http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/11182
Appears in Collections:Thesis, Articles

Files in This Item:
File Description SizeFormat 
9,Аликулов, Хайтимбетов, Абдакимова.pdf439.75 kBAdobe PDFView/Open


Items in DSpace are protected by copyright, with all rights reserved, unless otherwise indicated.