Please use this identifier to cite or link to this item: http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/2934
Title: СУРУНКАЛИ ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ C: БЎҒИМЛАРНИНГ ЗАРАРЛАНИШИ, ТАШХИСЛАШ ВА ДАВОЛАШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Authors: Шукурова Ф.Н., Каримов М.Ш.
Keywords: HCV ассоциирланган артрит, сурункали гепатит, криоглобулинемия
Issue Date: 2022
Publisher: Uzbekistan, Tashkent
Abstract: Сурункали вирусли гепатит С (СВГС) билан ассоциирланган клиник ҳолатлар ва ревматологик касалликларнинг кечиши жуда ўхшаш бўлиши мумкин ҳамда артралгия, миалгия, артрит ва васкулит каби белгилар билан ифодаланади. Бундан ташқари, иккала ҳолатда ҳам серологик бузилишларни (оғишларни) аниқлаш мумкин. СВГС билан ассоциирланган клиник ҳолатларни даволаш усуллари, яъни интерферон терапияси ревматик касалликларнинг симптомларини кучайтириши мумкин. Қолаверса, беморларда артралгия, миалгия ва артрит каби симптомлар сурункали вирусли гепатит (СВГ) билан боғлиқ клиник ҳолатлар кўринишида ёки алоҳида мустақил ревматологик касаллик сифатида ривожланишини фарқлаш муҳимдир. Юқоридаги таъкидланган фикрлар вирусли гепатитнинг клиник кўринишларини ўрганишнинг долзарблигини тушунтиради. Ушбу адабиётлар шарҳида сурункали вирусли гепатит билан оғриган беморларда ассоциирланган артрит муаммолари бўйича тадқиқотлар ўрганилди. Қолаверса, Scopus, Shpringer Nature, PubMED каби жаҳон илмий маълумотлар базаларида чоп этилган мақолалар таҳлили келтирилди. Муаммога турли мамлакат олимларининг замонавий ёндашувлари ва тажрибалари ўрганилди.
URI: http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/2934
ISSN: 2181–5887
Appears in Collections:Thesis, Articles

Files in This Item:
File Description SizeFormat 
17 Шукурова Фазилат Нурмаматовна.pdfСУРУНКАЛИ ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ C: БЎҒИМЛАРНИНГ ЗАРАРЛАНИШИ, ТАШХИСЛАШ ВА ДАВОЛАШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ866.58 kBAdobe PDFView/Open


Items in DSpace are protected by copyright, with all rights reserved, unless otherwise indicated.