Please use this identifier to cite or link to this item: http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/39
Full metadata record
DC FieldValueLanguage
dc.contributor.authorАрипходжаева, Гулнозахон-
dc.date.accessioned2019-11-05T09:57:18Z-
dc.date.available2019-11-05T09:57:18Z-
dc.date.issued2016-03-19-
dc.identifier.other616.36-002-002:616.61-78-
dc.identifier.urihttp://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/39-
dc.descriptionДокторлик диссертацияси авторефератиen_US
dc.description.abstractДиссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Кейинги йил-ларда жаҳонда сурункали вирусли гепатит С (СВГС) билан хасталанган беморлар сони ортиб бормоқда. Жигар хасталикларини ўрганиш бўйича Европа уюшмаси (EASL) ва Америка уюшмаси (AASLD) маълумотларига кўра , бугунги кунда дунёда СВГС беморлари қарийб 120 – 130 млн кишини ташкил этади. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш жараёнида СВГС профилактикаси, ташхиси ва даволаш тадбирлари сифатини ошириш, мазкур йўналишдаги тиббий-ташкилий тузилмалар моддий-техник базасини жаҳон талаблари асосида мустаҳкамлаш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Бугун жаҳонда СВГСда метаболик адаптация механизмларини такомил-лаштириш ва даволашга ёндашувни оптималлаштириш юзасидан олиб борилаётган илмий изланишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада қуйидагилар юзасидан илмий тадқиқотларни ташкил этиш муҳим аҳамият касб этмоқда: сурункали HCV-инфекцияда про- ва антиоксидант тизимларида дисбаланс ривожланиши ва касалликнинг клиник манзараси намоён бўлишидан олдин юзага келишини аниқлаш; СВГСда вируснинг узоқ вақт симптомсиз персистенцияси асосида ҳужайра метаболик адапта-циясининг индивидуал хусусиятларини очиб бериш; касалликни диф-ференциал даволаш тактикасини такомиллаштириш; метаболик адаптация хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда патогенетик давонинг самарадорлигини ошириш; СВГС беморларда гипоксия даражаси ва ҳужайравий энергетик мувозанат кўрсаткичларини HCVнинг молекуляр-биологик тавсифи, цитолиз даражаси ва клиник интоксикацион синдром билан боғлиқлигини, шунинг-дек, ҳужайра метаболик адаптация ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ВҚДда юзага келадиган НТларни коррекциялашни амалга ошириш зарурлигини аниқлаш. Мазкур вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган ушбу тадқиқот мавзунинг долзарблигини изоҳлайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация муайян даражада хизмат қилади.en_US
dc.language.isootheren_US
dc.publisherТошзкент тиббиёт академиясиen_US
dc.relation.ispartofseriesTib.;17.02.-
dc.subjectСурункали гепатитen_US
dc.titleСурункали гепатит с: метаболик адаптация, даволаш самарадорлигининг патогенетик асослариen_US
dc.typeOtheren_US
Appears in Collections:Books and Book Chapters

Files in This Item:
File Description SizeFormat 
Абдуллаев Ш.С..pdfДиссертация мавзуси бўйича хорижий илмий-тадқиқотлар шарҳи . Сурункали HCV-инфекцияси патогенези, вирусга қарши ва патогенетик давонинг самарадорлигини оширишга қаратилган илмий тадқиқотлар жаҳоннинг етакчи илмий марказлари ва олий таълим муассасалари, жумладан, University of California, Johns Hopkins University (АҚШ), Universitäts klinikum Freiburg, Universität Hamburg, Universität München (Германия), Vienna Medical University (Австрия), Universitu of Bologna, Padova University Hospital (Италия), Oslo University Hospital (Норвегия), Universidad Complutense de Madrid (Испания), Ankara Üniversitesi (Туркия), The University of Tokyo Hospital (Япония), Yonsei University, Inha University (Корея), Chonnam National University, Ҳарбий-тиббиёт академия, Шимол-жанубий давлат тиббиёт универститети (Россия), Вирусология илмий-текшириш институтида (Ўзбекистон) олиб борилмоқда.885.19 kBAdobe PDFView/Open


Items in DSpace are protected by copyright, with all rights reserved, unless otherwise indicated.