Please use this identifier to cite or link to this item: http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/760
Title: Суд тиббиётида қўллаш мақсадида одам ва ҳайвон оқсилларини преципитацияловчи иммун зардобларни олиш имкониятлари
Authors: Чориев Беруний Акбарович
Keywords: Оқсилнинг тур мансублигини аниқлаш имкониятлари, қон турини аниқлаш учун преципитацияловчи зардобларни олиш методикаси
Issue Date: 2020
Publisher: Тошкент
Series/Report no.: УДК;615.373:612.118.221.2-08
Abstract: Дунёда биологик ашёвий далилларни суд-тиббий текшируви инсон ҳаёти ва соғлиғига қаратилган оғир жиноятларни очиш ва муваффақиятли тергов қилиш учун муҳим аҳамиятга эга. «...ҳозирги вақтда аксарият суд-тиббий экспертиза лабораторияларида ҳар қандай турдаги экспертизаларни бажариш учун текшириладиган объектнинг алоҳида қисмларидан фойдаланилади...» . Экспертлар томонидан «...бирор бир турдаги экспертиза ўтказилиши жараёнида бошқа турдаги тадқиқотларнинг хусусиятлари ва эҳтиёжлари инобатга олинмайди. Бундай ёндошувга, биологик материалнинг миқдори етарли бўлганидагина йўл қўйилиши, турли ашёвий далилларда топиладиган қон ёки ажралма доғлари, одам тўқималари кўпинча кичик миқдорда учраши кузатилади. Бундай ҳолатларда, суд-тиббий экспертиза тайинланганидан сўнг, аниқ маълумот олиш мақсадида қўшимча равишда молекуляр-генетик текширувлар ўтказилиши учун биологик материаллар етмай қолиши, иккинчидан, микрообъектларнинг фақат генетик тадқиқотларини ўтказилиши доимо ҳам мақсадга мувофиқ бўлмай, манфий натижалар олинган тақдирда бунинг юзага келиш сабаблари ҳақидаги савол очиқлигича қолади, яъни ДНК деградацияси, синамаларни тайёрлаш пайтида материалнинг йўқотилиши ёки одамга тегишли бўлмаган объектнинг ўрганилиши ҳисобланади...» .Суд-тиббий экспертиза амалиётида оқсилнинг тур мансублиги иммунологик текширув усуллари ёрдамида аниқланади. Реакцияни амалга ошириш учун юқори титрга эга преципитацияловчи иммун зардоблар лозим бўлади. Одатда бундай зардоблар ҳайвонларни ёт оқсиллар билан иммунизация қилиш ёрдамида олинади.
URI: http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/760
Appears in Collections:Electronic Theses and Dissertations

Files in This Item:
File Description SizeFormat 
ДИССЕРТАЦИЯ 03.02.20.docxСуд тиббиётида қўллаш мақсадида одам ва ҳайвон оқсилларини преципитацияловчи иммун зардобларни олиш имкониятлари894.45 kBMicrosoft Word XMLView/Open


Items in DSpace are protected by copyright, with all rights reserved, unless otherwise indicated.