Please use this identifier to cite or link to this item: http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/791
Title: Қандли диабет 1 типда диабетик нефропатиянинг эрта маркерларини прогностик аҳамияти
Authors: Рахимбердиева Зиёда Акзамовна
Keywords: Биринчи тип қандли диабет, альбуминурия бошланиши
Issue Date: 2020
Publisher: Тошкент
Series/Report no.: УДК;
Abstract: Дунёда International Diabetes Federation IDFнинг маълумотларига кўра, «...қандли диабет (ҚД) билан хасталанган беморларнинг умумий сони 463 млн инсонни ташкил қилади, 2030 йилга келиб ҚДли беморлар сони 578 млн дан ошиши тахмин қилинмоқда...»1. Олимлар томонидан олинган маълумотларда «...қандли диабетнинг биринчи типига чалинган 20 ёшгача бўлган беморлар сони 1 млн 110 мингтани, дунёдаги болаларнинг умумий сони 2,58 млрд ни ташкил қилса, улардан 690000 таси ёши 15 ёшдан кичик бўлган болалар. 1 йилда янги аниқланаётган 1тип-ҚДли беморлар 15 ёшгача бўлган ўсмирлар орасида 98200 та ва болаларнинг ёши 20 га етиб борганда бу рақам 128900 тага ортиши исботланган2. ҚДнинг инсон хаёти учун энг катта хавфи унинг қон томир асоратлари, жумладан, 1- ва 2 тип-ҚД билан оғриган беморларнинг 30-40% да ривожланадиган ва бутун жаҳонда терминал буйрак етишмовчилиги (ТБЕ) сабаблари орасида етакчи ўринни эгаллайдиган диабетик нефропатия (ДН) билан боғлиқ3. ДН натижасидаги ТБЕ 1тип-ҚДга эга беморларнинг ўлимининг асосий сабаби бўлиб қолмоқда, 2тип-ҚДга эга беморларда эса у юрак-қон томир каслликларидан кейин иккинчи ўринни эгаллайди.
URI: http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/791
Appears in Collections:Electronic Theses and Dissertations

Files in This Item:
File Description SizeFormat 
Авторефрерат_Рахимбердиева_З_А_20_09_20.pdfҚандли диабет 1 типда диабетик нефропатиянинг эрта маркерларини прогностик аҳамияти2.44 MBAdobe PDFView/Open


Items in DSpace are protected by copyright, with all rights reserved, unless otherwise indicated.