Please use this identifier to cite or link to this item: http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/792
Title: Сурункали буйрак етишмовчилиги ва уремик синдром билан оғриган беморларда эфферент терапия
Authors: Арипова Джамиля Шухратовна
Keywords: Сурункали буйрак етишмовчилиги, уремик синдром, эфферент терапия
Issue Date: 2020
Publisher: Тошкент
Abstract: Буйраклар фаолиятини турғун пасайиши ва азот алмашинувини бузилиши билан юзага келадиган касалликлар сонини, шунингдек, уларни замонавий соғлиқни сақлашнинг аҳамиятли муаммоси сифатида тан олинган. Энг оғир асорат-уремик синдромнинг «... юқори сони нохуш башорат учун асосий сабаб бўлиб ҳисобланади ва сурункали буйрак етишмовчилигида (СБЕ) ўлим билан якунланишнинг етакчи сабаблари қаторига киради...»1. EUTox миссиясининг маълумотларига кўра «...буйракларнинг сурункали касалликларини даволаш учун молиявий ҳаражатлар йилига 500 млрд. еврони ташкил этади...»2. Мазкур шароитларда буйрак ҳужайраларининг компенсацияланувчи функционал заҳирасида даволашнинг оптимал тактикасини танлаш ва олдини олиш биринчи даражали вазифа бўлиб қолмоқда. Ушбу йўналишдаги сезиларли қадам бўлиб, энтеросорбциондетоксикация-токсикантларни, молекуляр усти тузилмалари ва ҳужайраларни ноинвазив киритиш усулини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўлиб ҳисобланади. Энтеросорбция (ЭС) организмдан экзо- ва эндоген табиатли потенциал ҳавфли моддаларни, алмашинувнинг оралиқ ва якуний маҳсулотларини меъда ичак тизимида ютилиш ёки нейтрализация қилиш орқали энорал йўл билан чиқаришга асослангандир.
URI: http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/792
Appears in Collections:Electronic Theses and Dissertations

Files in This Item:
File Description SizeFormat 
Автореферат_Арипова_Дж_Ш_С_печатом.pdfСурункали буйрак етишмовчилиги ва уремик синдром билан оғриган беморларда эфферент терапия4.84 MBAdobe PDFView/Open


Items in DSpace are protected by copyright, with all rights reserved, unless otherwise indicated.