Please use this identifier to cite or link to this item: http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/8837
Title: “COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда фeтоплацeнтар дисфункцияни ташхислаш, прогнозлаш, даволаш ва профилактикаси
Authors: Холова З.Б., Шукуров Ф.И.
Keywords: “COVID-19, ҳомиладорлик, фeтоплацeнтар дисфункция, ташхислаш, прогнозлаш, даволаш,профилактика
Issue Date: Aug-2023
Publisher: Ташкент, Узбекистан
Abstract: Фетоплацентар дисфункция ҳомиладорлик пайтида юзага келиши мумкин бўлган энг жиддий асоратлардан биридир. Агар бунга COVID-19 касаллиги қўшилса, вазият янада хавфли тус олади. COVID-19нинг фетоплацентар функцияга таъсирини ўрганиш тиббиётда долзарб мавзудир, чунки касаллик она ва бола учун жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Шу нуқтаи назардан, COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда фетоплацентар дисфункция асосида қандай механизмлар ётишини ва уни қандай олдини олиш мумкинлигини тушуниш муҳимдир. COVID-19 пандемияси билан боғлиқ ҳолда, кўпроқ тадқиқотлар ҳомиладор аёлларда касалликнинг оқибатларини ўрганишга бағишланган. COVID-19 билан касалланган ҳомиладор оналар дуч келадиган энг жиддий муаммолардан бири бу фетоплацентар дисфункциядир. Бу муаммо она ва боланинг саломатлиги учун хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин. Фетоплацентар дисфункция (ФПД) ҳомиладорликнинг энг жиддий асоратларидан бири бўлиб, эрта туғилишга, ҳомила ривожланишининг чегараланишига ва бошқа жиддий асоратларга олиб келиши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда фетоплацентар дисфункцияни ривожланиш хавфи, коронавирус билан касалланмаган аёлларга қараганда юқори. Бу ҳомиланинг нотўғри озиқланишига, ўсишнинг ортда қолишига, кислород етишмаслигига, ўлик туғилишга ва бошқа жиддий асоратларга олиб келиши мумкин. Бироқ, COVID-19да фетоплацентар дисфункцияга олиб келадиган механизмлар ҳали тўлиқ тушунарсиз. Баъзи тадқиқотлар плацентанинг микроциркуляцияси бузилганлигини, унинг тузилиши ва функциясининг ўзгаришини кўрсатади, бу ҳомилага кислород ва озуқа моддаларининг оқимини чеклашга олиб келиши мумкин. COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда фетоплацентар дисфункциянинг олдини олиш ва даволашда акушер-гинекологлар ва вирусологларнинг яқин ҳамкорликда ишлашлари зарур.
URI: http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/8837
Appears in Collections:Books and Book Chapters

Files in This Item:
File Description SizeFormat 
Холова З.Б.Методичкаси (КИРИЛ) (3).pdfCOVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда фeтоплацeнтар дисфункцияни ташхислаш, прогнозлаш, даволаш ва профилактикаси2.92 MBAdobe PDFView/Open


Items in DSpace are protected by copyright, with all rights reserved, unless otherwise indicated.