Please use this identifier to cite or link to this item: http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/870
Title: Сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда гемодинамик бузилишларни баҳолашда антиагрегант терапияни муқобиллаштириш
Authors: Султонов Нодиржон Назирович
Keywords: Сурункали буйрак касаллигининг тарқалиши, антиагрегант терапия, гемостаздаги ўзгариш динамикаси
Issue Date: 2021
Publisher: Тошкент
Series/Report no.: УДК;616.61-002.27-2053.52
Abstract: Дунёда сурункали буйрак касалликлари (СБК) билан оғриган беморлар популяциясини ошиб бориши дунёнинг барча давлатларида соғлиқни сақлаш тизимининг долзарб муаммоси бўлиб қолмоқда. Эпидемиологик тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, буйраклар функциясини хатто энг эрта субклиник бузилишлари ҳам юрак-қон томир тизими томонидан кузатиладиган асоратли холатлар ва ўлимни юзага келтирувчи мустақил омил бўлиб ҳисобланади. Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра «…сурункали буйрак касалликлари ривожланиш хавфи этник келиб чиқиши, жинси, яшаш ҳудуди ва ҳаёт тарзига ҳам боғлиқ...»1. Европанинг жами ахолисини 10 % дан кам бўлмаган қисми ҳозирги вақтда у ёки бу даражада СБКдан азият чекади, бу кўрсаткич экспертларнинг баҳолаши бўйича Европа иттифоқи мамлакатларида истиқомат қилаётганлар орасида 40 миллионга яқин кишини ташкил этади. Бутун жаҳон миқёсида сўнгги 15-20 йил ичида ўринбосар буйрак терапиясини олувчи беморлар сонини 4 - 5 бараварга ошган. СБК эрта ташхислаб профилактика ва даво чораларини эрта бошлаш СБК кейинги боскичларига ўтишини секинлаштиради, бу билан ўрин босувчи терапияга мухтож беморлар сонининг камайишига, диализ олди босқичини узайишига эришилади.
URI: http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/870
Appears in Collections:Electronic Theses and Dissertations

Files in This Item:
File Description SizeFormat 
СБК_билан_оғриган_беморларда_гемодинамик_бузилишларни_баҳола.pdfСурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда гемодинамик бузилишларни баҳолашда антиагрегант терапияни муқобиллаштириш2.46 MBAdobe PDFView/Open


Items in DSpace are protected by copyright, with all rights reserved, unless otherwise indicated.