Abstract:
Дунёда сурункали буйрак касалликлари (СБК) билан оғриган беморлар
популяциясини ошиб бориши дунёнинг барча давлатларида соғлиқни сақлаш
тизимининг долзарб муаммоси бўлиб қолмоқда. Эпидемиологик тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, буйраклар функциясини хатто энг эрта субклиник бузилишлари ҳам юрак-қон томир тизими томонидан кузатиладиган асоратли холатлар ва ўлимни юзага келтирувчи мустақил омил бўлиб ҳисобланади. Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра «…сурункали буйрак касалликлари ривожланиш хавфи этник келиб чиқиши, жинси, яшаш ҳудуди ва ҳаёт тарзига ҳам боғлиқ...»1. Европанинг жами ахолисини 10 % дан кам бўлмаган қисми ҳозирги вақтда у ёки бу даражада СБКдан азият чекади, бу кўрсаткич экспертларнинг
баҳолаши бўйича Европа иттифоқи мамлакатларида истиқомат қилаётганлар
орасида 40 миллионга яқин кишини ташкил этади. Бутун жаҳон миқёсида сўнгги 15-20 йил ичида ўринбосар буйрак терапиясини олувчи беморлар сонини 4 - 5 бараварга ошган. СБК эрта ташхислаб профилактика ва даво чораларини эрта бошлаш СБК кейинги боскичларига ўтишини секинлаштиради, бу билан ўрин босувчи терапияга мухтож беморлар сонининг камайишига, диализ олди босқичини узайишига эришилади.