Please use this identifier to cite or link to this item:
http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/39
Title: | Сурункали гепатит с: метаболик адаптация, даволаш самарадорлигининг патогенетик асослари |
Authors: | Арипходжаева, Гулнозахон |
Keywords: | Сурункали гепатит |
Issue Date: | 19-Mar-2016 |
Publisher: | Тошзкент тиббиёт академияси |
Series/Report no.: | Tib.;17.02. |
Abstract: | Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Кейинги йил-ларда жаҳонда сурункали вирусли гепатит С (СВГС) билан хасталанган беморлар сони ортиб бормоқда. Жигар хасталикларини ўрганиш бўйича Европа уюшмаси (EASL) ва Америка уюшмаси (AASLD) маълумотларига кўра , бугунги кунда дунёда СВГС беморлари қарийб 120 – 130 млн кишини ташкил этади. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш жараёнида СВГС профилактикаси, ташхиси ва даволаш тадбирлари сифатини ошириш, мазкур йўналишдаги тиббий-ташкилий тузилмалар моддий-техник базасини жаҳон талаблари асосида мустаҳкамлаш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Бугун жаҳонда СВГСда метаболик адаптация механизмларини такомил-лаштириш ва даволашга ёндашувни оптималлаштириш юзасидан олиб борилаётган илмий изланишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада қуйидагилар юзасидан илмий тадқиқотларни ташкил этиш муҳим аҳамият касб этмоқда: сурункали HCV-инфекцияда про- ва антиоксидант тизимларида дисбаланс ривожланиши ва касалликнинг клиник манзараси намоён бўлишидан олдин юзага келишини аниқлаш; СВГСда вируснинг узоқ вақт симптомсиз персистенцияси асосида ҳужайра метаболик адапта-циясининг индивидуал хусусиятларини очиб бериш; касалликни диф-ференциал даволаш тактикасини такомиллаштириш; метаболик адаптация хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда патогенетик давонинг самарадорлигини ошириш; СВГС беморларда гипоксия даражаси ва ҳужайравий энергетик мувозанат кўрсаткичларини HCVнинг молекуляр-биологик тавсифи, цитолиз даражаси ва клиник интоксикацион синдром билан боғлиқлигини, шунинг-дек, ҳужайра метаболик адаптация ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ВҚДда юзага келадиган НТларни коррекциялашни амалга ошириш зарурлигини аниқлаш. Мазкур вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган ушбу тадқиқот мавзунинг долзарблигини изоҳлайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация муайян даражада хизмат қилади. |
Description: | Докторлик диссертацияси автореферати |
URI: | http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/39 |
Appears in Collections: | Books and Book Chapters |
Files in This Item:
File | Description | Size | Format | |
---|---|---|---|---|
Абдуллаев Ш.С..pdf | Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий-тадқиқотлар шарҳи . Сурункали HCV-инфекцияси патогенези, вирусга қарши ва патогенетик давонинг самарадорлигини оширишга қаратилган илмий тадқиқотлар жаҳоннинг етакчи илмий марказлари ва олий таълим муассасалари, жумладан, University of California, Johns Hopkins University (АҚШ), Universitäts klinikum Freiburg, Universität Hamburg, Universität München (Германия), Vienna Medical University (Австрия), Universitu of Bologna, Padova University Hospital (Италия), Oslo University Hospital (Норвегия), Universidad Complutense de Madrid (Испания), Ankara Üniversitesi (Туркия), The University of Tokyo Hospital (Япония), Yonsei University, Inha University (Корея), Chonnam National University, Ҳарбий-тиббиёт академия, Шимол-жанубий давлат тиббиёт универститети (Россия), Вирусология илмий-текшириш институтида (Ўзбекистон) олиб борилмоқда. | 885.19 kB | Adobe PDF | View/Open |
Items in DSpace are protected by copyright, with all rights reserved, unless otherwise indicated.