Please use this identifier to cite or link to this item: http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/407
Title: Кўкрак бези саратони билан оғриган беморларнинг психологик хусусиятлари ва психотерапевтик ёрдамни такомиллаштириш
Authors: Саттаров, Тимур
Keywords: Кўкрак бези, саратон билан оғриган беморлар, психотерапевтик ёрдам
Issue Date: 20-Dec-2019
Publisher: Тошкент
Series/Report no.: УДК;618+616-006+616.5+617.97
Abstract: Дунёда бугунги кунда репродуктив тизимнинг хавфли ўсмалари кузатилган аёлларнинг ҳаёт сифатини ошириш муаммоси долзарб ва ижтимоий аҳамиятга эгалигича қолмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖCСТ 2012) маълумотларига кўра, « ҳар йили аёллар ўртасида 1,2 миллиондан ортиқ кўкрак саратони ҳолатлари аниқланади ва бу кўрсаткич йилига 20 % га ўсиб бормоқда» . 2017 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясида интеграциялашган ёндашув контекстида саратонни олдини олиш ва уни бошқариш резолюциясини қабул қилди, саратондан бевақт ўлимни камайтириш учун, ҳукуматлар ва ЖССТни Глобал ҳаракатлар стратегиясида ва 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасида БМТнинг кун тартибида кўрсатилган мақсадларга эришиш учун ҳаракатларни жадаллаштиришга чақирди.
URI: http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/407
Appears in Collections:Electronic Theses and Dissertations



Items in DSpace are protected by copyright, with all rights reserved, unless otherwise indicated.