Abstract:
Дунёда бугунги кунда репродуктив тизимнинг хавфли ўсмалари кузатилган аёлларнинг ҳаёт сифатини ошириш муаммоси долзарб ва ижтимоий аҳамиятга эгалигича қолмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖCСТ 2012) маълумотларига кўра, « ҳар йили аёллар ўртасида 1,2 миллиондан ортиқ кўкрак саратони ҳолатлари аниқланади ва бу кўрсаткич йилига 20 % га ўсиб бормоқда» . 2017 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясида интеграциялашган ёндашув контекстида саратонни олдини олиш ва уни бошқариш резолюциясини қабул қилди, саратондан бевақт ўлимни камайтириш учун, ҳукуматлар ва ЖССТни Глобал ҳаракатлар стратегиясида ва 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасида БМТнинг кун тартибида кўрсатилган мақсадларга эришиш учун ҳаракатларни жадаллаштиришга чақирди.