Please use this identifier to cite or link to this item: http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/800
Title: Ревматоид артрит билан касалланган беморларда кардиоваскуляр патологиянинг ривожланиши ва авж олишини прогнозлаш
Authors: Саидова Мухаббат Мухидиновна
Keywords: Юрак-қон томир касалликлари, ревматоид артрит, РАли беморларда кардиоваскуляр патологиялар
Issue Date: 2020
Publisher: Ташкент
Series/Report no.: УДК;616.12+616.72-002
Abstract: Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Юрак-қон томир касалликлари (ЮҚТК) дунѐ миқѐсида энг кўп тарқалган бўлиб, ногиронлик ва ўлимнинг асосий сабаби эканлигича қолмоқда. Европа кардиологлар жамияти маълумотларига кўра, «...ҳар йили ЮҚТКдан 4 миллиондан ортиқ киши вафот этади, улардан 1,4 миллиони 75 ѐшгача бўлиб, бу барча ўлимларнинг 45% ни ташкил этади...»1. Йирик илмий тадқиқот марказларининг маълумотларига кўра, ревматоид артрит (РА) билан касалланган беморларда кардиоваскуляр патологиялар (КВП) сабабли ўлим ҳолатлари умумий популяцияга нисбатан кўпроқ кузатилиб, касалликнинг дастлабки икки йили мобайнида 10%, беш йили мобайнида эса 50% беморлар ногирон бўлиб қолиши қайд этилган. РАли беморларда ўлимнинг бевосита сабаби эса қон томирларнинг атеросклеротик зарарланиши билан боғлиқ касалликлар бўлиб, хусусан, юрак ишемик касалликлари (ЮИК), бош мияда қон айланишининг ўткир бузилишлари, юрак етишмовчилиги ҳисобланади.
URI: http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/800
Appears in Collections:Electronic Theses and Dissertations

Files in This Item:
File Description SizeFormat 
Автореферат Саидовой М.М. 2020.pdfРевматоид артрит билан касалланган беморларда кардиоваскуляр патологиянинг ривожланиши ва авж олишини прогнозлаш1.02 MBAdobe PDFView/Open


Items in DSpace are protected by copyright, with all rights reserved, unless otherwise indicated.