Abstract:
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Юрак-қон томир касалликлари (ЮҚТК) дунѐ миқѐсида энг кўп тарқалган бўлиб, ногиронлик ва ўлимнинг асосий сабаби эканлигича қолмоқда. Европа кардиологлар жамияти маълумотларига кўра, «...ҳар йили ЮҚТКдан 4 миллиондан ортиқ киши вафот этади, улардан 1,4 миллиони 75 ѐшгача бўлиб, бу барча ўлимларнинг 45% ни ташкил этади...»1. Йирик илмий тадқиқот марказларининг маълумотларига кўра, ревматоид артрит (РА) билан касалланган беморларда кардиоваскуляр патологиялар (КВП) сабабли ўлим ҳолатлари умумий популяцияга нисбатан кўпроқ кузатилиб, касалликнинг дастлабки икки йили мобайнида 10%, беш йили мобайнида эса 50% беморлар ногирон бўлиб қолиши қайд этилган. РАли беморларда ўлимнинг бевосита сабаби эса қон томирларнинг атеросклеротик зарарланиши билан боғлиқ касалликлар бўлиб, хусусан, юрак ишемик касалликлари (ЮИК), бош мияда қон айланишининг ўткир бузилишлари, юрак етишмовчилиги ҳисобланади.