Please use this identifier to cite or link to this item: http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/996
Title: Сурункали вирусли гепатитларда жигарнинг функционал-метаболик ўзгаришларини даволашни оптималлаштириш
Authors: Парпибаева Динора Аюповна
Keywords: Сурункали вирусли гепатитлар, жигарнинг функционал-метаболик ўзгаришлари, даволашни оптималлаштириш
Issue Date: 2021
Publisher: Тошкент
Series/Report no.: УДК;616.36-002-022.6:616 -08
Abstract: Сурункали гепатитлар (СГ) тиббиёт фани ва соғлиқни сақлаш амалиётининг доимий диққат марказида туради. Ушбу касаллик барча мамлакатлар иқтисодиётига жуда катта зарар келтиради. Расмий маълумотларга кўра сурункали вирусли гепатит билан касалланган бир беморни даволаш учун 10-15 минг АҚШ доллари сарфланади. Сурункали гепатитлар муаммоларига оид Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг глобал стратегиясида баён этилган асосий масалалардан бири «...2030 йилга келиб гепатитлардан ўлим кўрсаткичи 65%га қисқартиришдан иборат...»1. Жигарнинг сурункали диффуз касалликларни олдини олиш ва даволашда эришилган ютуқларга қарамасдан, беморлар сони ва ўлим кўрсаткичларини мунтазам турғун ортиши кузатилмоқда. Вирус этиологияли жигар циррози ташҳиси қўйилгандан сўнг 5 йил ўтгач, беморлар орасида ўлим даражаси 70%га етади. Жигар циррози ва гепатоцеллюляр карцинома (ГЦК) каби сурункали гепатитлар асоратларини жигар трансплантацияси усули билан даволаш нафақат тиббий, балки ижтимоий-иқтисодий муаммо эканлигини белгилайди.
URI: http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/996
Appears in Collections:Electronic Theses and Dissertations

Files in This Item:
File Description SizeFormat 
16_Авторефрерат_Парпибаева_Д_А_24_06_2021_Печатли.pdfСурункали вирусли гепатитларда жигарнинг функционал-метаболик ўзгаришларини даволашни оптималлаштириш2.12 MBAdobe PDFView/Open


Items in DSpace are protected by copyright, with all rights reserved, unless otherwise indicated.