Abstract:
Сурункали гепатитлар (СГ) тиббиёт фани ва соғлиқни сақлаш амалиётининг доимий диққат марказида туради. Ушбу касаллик барча мамлакатлар иқтисодиётига жуда катта зарар келтиради. Расмий маълумотларга кўра сурункали вирусли гепатит билан касалланган бир беморни даволаш учун 10-15 минг АҚШ доллари сарфланади. Сурункали гепатитлар муаммоларига оид Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг глобал стратегиясида баён этилган асосий масалалардан бири «...2030 йилга келиб гепатитлардан ўлим кўрсаткичи 65%га қисқартиришдан иборат...»1. Жигарнинг сурункали диффуз касалликларни олдини олиш ва даволашда эришилган ютуқларга қарамасдан, беморлар сони ва ўлим кўрсаткичларини мунтазам турғун ортиши кузатилмоқда. Вирус этиологияли жигар циррози ташҳиси қўйилгандан сўнг 5 йил ўтгач, беморлар орасида ўлим даражаси 70%га етади. Жигар циррози ва гепатоцеллюляр карцинома (ГЦК) каби сурункали гепатитлар асоратларини жигар трансплантацияси усули билан даволаш нафақат тиббий, балки ижтимоий-иқтисодий муаммо эканлигини белгилайди.