dc.description.abstract |
Ушбу мақолада шахси номаьлум бўлган мурдалар текширувида олинган
тўш суягининг ёшга боғлиқ ўзгаришлари ва шакилланиш жараёнидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлишини ҳисобга олиб, суякнинг турли ривожланиш босқичларида унинг тузилиши, ёшга боғлиқ хусусиятлари ўрганилган.Скелет суяклари ўсиши жараёнидаги ўзгаришлар генетик, атроф-муҳит ва маданий омилларнинг мураккаб ўзаро таъсири натижасида содир бўлиши ва бошқача қилиб айтганда, скелет суякларидаги ўзгаришларига асосланган маълумотлар учун ягона бўлган стандартни шакллантириш мумкин эмас. Бунга сабаб, ирқий, географик жойлашув, жинси, овқатланиш одатлари, овқатланиш ҳолати, юқумли касалликлар, жисмоний фаоллик, гормонал ва метаболик касалликларга қараб, шунингдек суякланиш ва
суякларнинг ривожланиш жараёнида сезиларли фарқлар мавжуд бўлишидир. Номаьлум мурдалардан ва парчаланган тана қисмларидан, шунингдек скелетланган суяк қолдиқларидан олинган намуналар яъни суяклар, жинс, ёш ва бўй - бу шахснинг шахсиятини аниқлашда жуда муҳим мезонлар ҳисобланади |
en_US |