dc.description.abstract |
Сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) - юрак қон-томир
касалликларининг энг кенг тарқалган, оғир ва оқибати ёмон бўлган асорати
бўлиб қолмоқда. Барча ривожланган давлатларда СЮЕ тарқалиш муаммоси
йилдан йилга янада муҳимроқ бўлиб бормоқда. Бу касаллик бемор ҳаёт сифатини
кескин ёмонлаштиради ва ўлим ҳолатини 4 мартагача оширади: йил давомида
ўлим кўрсаткичи 15% дан 50% гачани ташкил қилади. СЮЕ бор беморларда
тўсатдан ўлим ҳавфи кўрсаткичи юрак етишмовчилиги бўлмаганларга қараганда
5 марта юқори бўлади [4,5]. СЮЕнинг клиник симптомлари юзага келгандан
сўнг 5 йил ичида тахминан 50% беморларда комбинациялашган терапия олишига
қарамасдан ўлим ҳолати кузатилади. СЮЕ бу-мураккаб клиник жараён бўлиб,
юрак қон томир тизимининг турли хил касалликлари натижасида ривожланиб,
қоринчалар миокардининг систолик ва/ёки диастолик дисфункцияси билан
намоён бўлади. Турли хил популяцион текширувлар натижаси шуни
кўрсатадики катта ёшли аҳоли орасида СЮЕ тарқалиши 1,5-2%, 65 ёшдан катта
аҳоли орасида эса 6-17% ҳолатда учрайди. Хозирги кунда сурункали юрак
етишмовчилиги бор беморларда кардиоренал синдром (КРС) муаммоси кенг
муҳокама қилинмоқда. СЮЕ белгиларининг кучайиши буйраклар
дисфункциясини ривожланиши билан намоён бўладиган юрак ва буйраклар
дисфункциясининг ўзаро негатив таъсири исботланган [1,2,3]. СЮЕ ва ЧҚ
дисфункциясини эрта аниқлаш, шунингдек бундай беморларни даволашни
барвақт бошлаш – юрак етишмовчиклигидан ўлимни олдини олишнинг
муваффақияти гаровидир [6,8,9]. Диастолик дисфункция одатда систолик
дисфункциядан олдин ривожланади ва симптомсиз ЮЕ да кўп ҳолларда
диастолик дисфункция белгилари учрайди, шунинг учун диастолик
дисфункцияни аниқлаш ЮЕ дастлабки босқичларида ташхислашни, ҳамда уни
ривожланишини олдини олиш имконини беради |
en_US |