dc.description.abstract |
Текширувлар шуни кўрсатадики, гемоглобинни жуда паст концентрацияси ремиссия индукцияси босқичида иккала гурухда аниқланди: ЎЛЛда 90,46±4,55 г/л, ЎМЛда 72,62±3,99 г/л. Шунингдек консолидация босқичида ҳам кўрсаткичлардаги фарқ ишончли равишда фарқ қилди: ЎЛЛда 110,33±3,87 г/л, ЎМЛда 95,32±4,11 г/л. Ремиссия босқичида гемоглобин кўрсаткичларида ишончли фарқ аниқланмади: ЎЛЛли беморларда 118,23±3,2 г/л ва ЎМЛли беморларда 116,45±3,28 г/л. ПХТнинг ҳамма этапларида эритроцитлар сони кўрсаткичлари орасида ишончли фарқ топилмади. ПХТни ҳамма этапларида ЎЛЛ ва ЎМЛли беморларда анемия кузатилади, энг паст кўрсаткичлар ремиссия индукцияси босқичида аниқланди.
Гемобластозли беморларда анемияни учраш частотаси турли даражада
бўлиб, диагноз қўйиш вақтида 22% дан то 90% гача бўлади . Анемияни
частотаси ва оғирлиги онкогематологик касалликнинг нозологик шаклига ва
ўсма жараёнини оғирлигига боғлиқ бўлиб, ўтказилаётган ўсмага қарши
терапия фонида ошади |
en_US |