Abstract:
Аҳоли ўртасида овқатдан заҳарланиш ҳодисалари йилдан йилга ошиб бормоқда. Инглиз олими Борбели маълумотига кўра овқатдан заҳарланишни 10000 ортиқ тури мавжуд. Республикамизда ўта кучли хавфли пестицидлардан (Фарғона вилояти Бувайда туманида), қўзиқоринлардан (Тошкент вилоятида), нитратлардан (Навоий вилоятида), ботулизмдан, метил спиртидан қатор вилоятларда содир бўлган оммавий заҳарланишлар аҳоли саломатлигига катта путур етказди.