dc.contributor.author |
Туйчиев Л.Н., НурузоваЗ.А., Маматмусаева Ф.Ш., ЁдгороваН.Т., Жумамурадов С.Т. |
|
dc.date.accessioned |
2022-09-28T12:56:12Z |
|
dc.date.available |
2022-09-28T12:56:12Z |
|
dc.date.issued |
2019-10 |
|
dc.identifier.issn |
2118-5534 |
|
dc.identifier.uri |
http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/2302 |
|
dc.description.abstract |
С ўткир вирусли гепатитларда билиар тизим ўзгаришлари
47,2% ҳолларда учради ва қонда 5-нуклеотидаза ферментининг меъѐридан
ўртача 1,9 баробар (1,8-2,1 баробар) ошиши билиар тизим ўзгаришларига
хос фермент эканлиги аниқланди.
2. Билиар тизим ўзгаришлари қайд этилган гуруҳда базис терапияга
қўшимча равишда глицирризин кислота ва эссенциал фосфолипидлар
биргаликда қўлланилганда, қонда 5-нуклеотидаза ферменти ва ўт
суюқлиги биокимѐвий таркибининг меъѐрлашиши билан биргаликда, С
ўткир вирусли гепатитда 71,4% тўлиқ соғайиш натижасига эришилди. |
en_US |
dc.relation.ispartofseries |
616.36-002-022.6-008.8-085.2-053.2/.5; |
|
dc.subject |
билиар тизим, вирусли гепатит, ўт суюқлиги |
en_US |
dc.title |
ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ С БИЛАН КАСАЛЛАНГАН БОЛАЛАРДА БИЛИАР ТИЗИМ ЎЗГАРИШЛАРИНИНГ КЛИНИК-БИОКИМЁВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ |
en_US |
dc.title.alternative |
Гепато-билиар тизим касалликлари овқат ҳазм қилиш аъзолари патологияси орасида кенг тарқалган касаллик бўлиб, барча ҳазм қилиш йўллари касалликларининг 40 фоизини ташкил этади. С вирусли гепатит ўткир ѐки сурункали жигарнинг яллиғланиши билан кечадиган юқумли касаллик бўлиб, дунѐ бўйича тиббиѐт соҳасида долзарб муаммолардан бири бўлиб келмоқда. Вирусли гепатитларни ўткир ва сурункали шаклларининг кенг тарқалиши, ѐмон оқибатлар билан якунланиши юқори ижтимоий муаммоларга олиб келади. Болалар орасида учрайдиган С вирусли гепатит нафақат гепато-билиар тизим касалликларининг асорати сифатида ривожланишига, балки бутун педиатрия соҳасида асоратли касалликларнинг кўпайишига ҳам олиб келиши мумкин [1, 2]. Жаҳонда вирусли гепатит билан касалланган болаларда билиар тизим ўзгаришларини ташхислаш ва даволашдаги клиник-лаборатор самарадорлигини такомиллаштиришга эришиш мақсадида қатор илмий тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Буларга, болалардаги вирусли гепатитнинг реконвалесценция даврида билиар тизим ўзгаришларининг учраш даражаси ва тузилмасини, билиар тизим ўзгаришларининг клиниклаборатор хусусиятларини, вирусли гепатитни реконвалесценция давридаги билиар тизим шикастланишига хос бўлган ўт суюқлигининг микроскопик ва биокимѐвий кўрсаткичларини, ҳамда билиар тизим аъзоларининг мотор фаолиятини, болаларда билиар тизим ўзгаришлари мавжуд вирусли гепатитларнинг реконвалесценция даврида эссенциал фосфолипидларни ўт суюқлигининг таркибига патогенетиксамарадорлигини ҳамда глицирризин кислотасининг С вирусли гепатитларга вирусга қарши таъсирини ўрганиш касалликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар механизмини яратиш, касаллик асоратларини камайтириш ва бартараф этишнинг замонавий усулларини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади |
en_US |
dc.type |
Article |
en_US |