dc.description.abstract |
Фарғона вилоятининг қишлоқ шароитида истиқомат қилиб, таълим олаётган 290 нафар мактаб ўқувчиларини йилнинг қиш фаслида истеъмол қилаётган овқатланиш тартибинии гигиеник таҳлил қилдик. Мактаб ўқувчиларнинг овқатланиш рациони таркибидаги асосий озиқа маҳсулотлари Сан НваҚ 007-2020 ва Сан НваҚ 0017-2022 асосида солиштириб, таҳлил қилдик. Бошланғич синфларида таълим олаётган 290 нафар ўқувчиларнинг 144 нафари ўғил, 156 нафари қиз болаларни, улардан 44 нафари енгил даражадаги темир танқислик камқонлик касаллиги билан хасталанган. Белгиланган маҳсулотларнинг гигиеник таҳлилидан кўриниб турибдики, ноннинг истеъмол даражаси 156,6%ни, буғдой уни 166,7%га, тузнинг истеъмоли 240%ни, қандолат маҳсулотлари 350%га, шакарнинг истеъмол эса 116,7%га ортиқча, мева, сабзовотлари, сут ва гўшт маҳсулотларининг миқдори кескин камайган. Темир танқислик камқонлик касаллиги билан хастланган бошланғич синф ўқувчиларнинг қиш мавсумида мутлоқ овқатланиш тартибининг таҳлилидан кўриниб турибдики, уларнинг овқатланиш тартиби гигиеник талабларга мос келмайди. |
en_US |