Abstract:
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Cўнгги йилларда муддатидан аввал туғруқ–она ва болани ҳимоя қилиш тиббий-ижтимоий муаммо бўлиб қолмоқда. Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, «…эрта неонатал ўлим ҳолатининг 70% ва болалар ўлим ҳолатининг 75% етилмай туғилган чақалоқлар улушига тўғри келмоқда. Муддатидан аввал туғруқлар барча ҳомиладорликларнинг 5%дан 15%гача ҳолатида кузатилмоқда, бу кўрсаткич йилдан йилга ошиб бормоқда. Дунёда 15 миллионга яқин гўдаклар муддатидан аввал туғилади. Тахминан бир миллион бола ҳар йили муддатдан аввалги туғруқ асоратлари оқибатида нобуд бўлади. Муддатидан аввал туғруқларда перинатал ўлим ҳолати ўз муддатида рўй берадиган туғруққа нисбатан 33 маротаба юқори бўлмоқда»1. Аёлларда муддатидан аввал туғруқ холатининг кўп учраши, ўз вақтида
ташҳислаш, профилактика ва даволашнинг инновацион усулларини ишлаб
чиқиш долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.