dc.description.abstract |
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Сўнгги йилларда аёлларда ички жинсий аъзоларнинг пастга тушиб қолиши ва унинг оқибатлари муҳим тиббий ва ижтимоий муаммо бўлиб қолмоқда. Маълумотларга кўра,«...гинекологик касалликлар тузилмасида ички жинсий аъзоларнинг пастга тушиши 28% ни ташкил қилмоқда, катта гинекологик жарроҳлик амалиётларининг 15% эса айнан ушбу патология бўйича ўтказилмоқда»1. Аёллар билан ўтказилган сўровномалар шуни таъкидламоқдаки, «...генитал пролапснинг аёллар ёшига нисбатан учраши ортиб бормоқда, яъни 30 ёшгача 10,1%, 30-45 ёшда 40,2%, 50 ёшдан юқориларда – 50% гача учрамоқда»2. Бундай нохушликлар, сийдик тута олмаслик, қабзият, либидонинг пасайиши ва жинсий дисфункциялар билан боғлиқ муаммоларга олиб келмоқда. Бу эса ўз навбатида генитал пролапсни клиник кўринишлари ва кечиши жиҳатлари асосида касалликнинг хирургик даволаш усулларини ишлаб чиқишни тақазо этмоқда. |
en_US |