Abstract:
Ишнинг мақсади: Анкилозловчи спондилоартритли (АС) беморларда остеопороз (ОП) давосида витамин Д (алфакальцидол) препаратининг самарадорлигини ўрганиш. Натижалар. ОП аниқланган АСли 52 та беморлар 2 гуруҳга ажратилди: 1-гуруҳни альфакальцидол 0,5-1 мкг «Минеральф» препаратини қабул қилган 24 та бемор, 2-гуруҳни 1000 мг кальций препаратлари қабул қилган 28 та бемор ташкил қилди. Барча кўрсаткичлар даволашдан олдин ва ундан 6 ой кейин қайта ўрганилди. Беморлар 6 ой мобайнида алфакальцидол билан даволанганларида суяклар ва умуртқа поғонасидаги оғриқ 27,2% га (Р<0.001) камайди, мушак кучи эса 16,1% га (Р<0,05) ортди. Назорат гуруҳида эса ижобий клиник натижалар деярли кузатилмади. Беморлар алфакальцидолни яхши қабул қилишди. Ножўя таъсирлар деярли кузатилмади. Фақатгина 1 беморда кунига 1 мкг доза қабул қилганда гиперкальциемия, бошқа бирида эса бош оғриғи кузатилди.