dc.description.abstract |
COVID-19 касаллигидан вафот этган беморлар текшируви натижасида ўт йўллари пролиферацияси, портал яллиғланиш инфильтратлари ва баъзи холатларда ўт йўллари тиқинлари юзага келганлиги хақида маълумотлар
берилган [1]. SARS-CoV–2 билан боғлиқ бўлган цитокин бўрони бунинг асосий сабабчиси бўлиши мумкин. Чунки TNF-альфа, IL–1 ва IL–6 каби цитокинлар гепатобилиар ва экскретор тизим фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, гепатоцеллюляр холестаз келтириб чиқариши мумкин. Бу ўзгаришлар патомеханизми сепсис натижасида келиб чиқувчи холестазга ўхшаш кечиши адабиётларда қайд этилган. Сепсисда қон зардобида ўт кислоталари миқдори диагностик ахамиятга эга, лекин COVID-19 касаллигида бу диагностик мезон бўла оладими, ёки йўқми хали бизга маълум эмас. |
en_US |