dc.description.abstract |
Мавзунинг долзарблиги. Юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов таъкидлаганларидек, ҳар бир инсон ва жамиятимизнинг муқаддас вазифаси, айтиш мумкинки, ҳаётнинг маъносини қобил фарзандлар ўстириш, уларни ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан мукаммал қилиб тарбиялаш, камолини кўриш, ота-онасига, Ватанига садоқатли кишилар этиб вояга етказишдан иборат (Каримов И.А., 1999, 2004).
Аҳолининг барча қатламларининг саломатлиги – муҳим ички омиллар мажмуи ва ташқи таассуротлар остида ўсиш ва ривожланиш даврида шаклланади. Аҳолининг ўсиб ва ҳар томонлама камол топишида ривожланишида атроф-муҳит омиллари билан бир қаторда, сифатли овқатланиш тартиби ҳам катта аҳамиятга эга. Ёшига, жин¬сига, иш фаолияти ва саломатлик ҳолатига мос равишда овқатланиш тартиби нафақат ёш¬ларга, балки катта ёшлардагиларнинг ҳам ишлаш қобилияти ва саломатлик ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. Бугунги кунда олимларимиз томонидан мактаб¬гача тарбия ёшидаги ва мактаб ёшидаги болалар ва ўсмирлар овқатланиш тартиби бўйича тадқиқот ишлари олиб борилган, бироқ талабалар овқатланиш тартиби бўйича Ҳамдўстлик дав-латларида қатор олимлар томонидан изланишлар олиб борилган бўлсада, ҳозирги тараққиёт даврида Республикамизда ўрганилиши лозим бўлган долзарб муаммо ҳисобланади (Воронина Н.В., 2001; Дуйшоев Б.Э., 2008; Шайхова Г.И., 2009; Kim M., Lee H., 2010). |
en_US |