dc.description.abstract |
Бугунги кунда тиббиётда аллергик касалликларни
даволаш ва профилактикаси энг долзарб муаммолардан бирига айланган. Озиқ-овқат
маҳсулотларида яширин аллергенлар ҳозирги кундаги кўп қийинчиликлар
туғдиради, уларнинг манбалари ҳақидаги маълумотлар аллергик касалликлар билан
хасталанган беморлар учун хавфсизликни таъминлашга хизмат қилиши мумкин.
Болаларда озиқ-овқатларга аллергик реакциялар кенг тарқалган бўлиб, сигир сути,
тухум, соя, балиқ, ер ёнғоқ, ёнғоқлар ва глютен каби аллергенлар томонидан
чақирилади. Пархезга риоя қилиш, касаллик сиптомларини келиб чиқишига олиб
келадиган маҳсулотлар истеъмолини чеклаш даволашдаги энг яхши
стратегиялардан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда овқат аллергиясини
аниқлашнинг умум қабул қилинган усули инсон қон зардобида махсус
антитаналарни аниқлаш саналади. |
en_US |