dc.description.abstract |
Муддатидан ўтиб туғилган болаларнинг саломатлик ҳолатини мустахкамлаш ва ҳимоялашга қаратилган гигиеник талабларни амалга ошириш ва назорат қилиш соҳа ходимлари олдида турган долзарб муаммолардан биридир. Муддатидан ўтиб туғилган чақалоқларнинг марказий асаб тизимини перинатал зарарланиши неврологик бузилишларнинг ортиши, мотор ва нутқ ривожланишидаги нуқсонлар, ҳаракат фаолиятини бузилиш натижасида юзага келадиган патологиялар ривожланишини исботлашган. Мамлакатимизда болалар орасида ривожланишида нуқсони натижасида юзага келадиган камқонлик, йод танқислик ҳолати, ўсиш ва ривожланишдан орқада қолиш каби ҳолатлар даврий равишда қайт қилмоқда ва буни бартараф этиш соҳа ходимлари олдида турган муаммолардан биридир. |
en_US |