dc.description.abstract |
Тадқиқотда Бухоро вилояти аҳолиси орасида ҳудудий хусусиятларга эга бўлган касалланишнинг ижтимоий гигиеник ҳолати баҳоланган бўлиб, эндокрин тизими касалликлари билан касалланиш даражаси 100.000 аҳолига 2009-2019 йиллар кесимида 3950,7 ни, 2019 йилда эса 3339,5ни ташкил қилган. Эндокрин тизими касалликлари билан касалланишнинг 10 йиллик динамик маълумотларида бир-бирига мос келмайдиган кескин фарқлар аниқланди. Буларга 2012 йилда 2797,4 ни ташкил қилган бўлса, 2018 йилда эса 2709,4 ни ташкил қилганлиги, касалланишнинг тарқалиш даражасидаги кескин фарқларнинг мутоносиблигини бузилиши ва тиббий хизматни ташкиллаштиришдаги кескин хатоликларнинг қайт қилганлигини кўрсатиб турибди. Аёллар орасида касалланишнинг энг юқори даражаси 2009 йилда қайт қилинган, 74,2% ни, 2017 йилда 67,4% ни, 2016 йилда эса 66,4% ни, 2012 йилда эса 66,3% ни, 2018 йилда 63,7% ни ташкил қилган бўлса, энг паст кўрсаткич, 2014 йилда 55,7% ташкил қилган бўлса, эркакларда энг юқори кўрсаткич 2014 йилда 44,2% ни, 2015 йилда 43,7% ни, 2018 йилда 36,2% ни, 2010-2014 йилларда анологик тартибида 35,8; 35,0; 33,5; 35,5% ни ташкил қилган. |
en_US |