dc.contributor.author |
Халимова Ханифа Мухсиновна, Рашидова Нилуфар Сафоевна, Холмуратова Бахтигул Нурмухаммат қизи |
|
dc.date.accessioned |
2022-12-25T22:31:10Z |
|
dc.date.available |
2022-12-25T22:31:10Z |
|
dc.date.issued |
2022 |
|
dc.identifier.issn |
2181-0982 |
|
dc.identifier.uri |
http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/5545 |
|
dc.description.abstract |
Мигрень сурункали неврологик касаллик бўлиб, кўпинча бир томонлама пульсацияловчи бош оғриғи хуружлари, бу хуружларнингжисмоний фаоллик вақтида кучайиши билан бирга фотофобия, фонофобия, кўнгил айниш, қусиш ва бир қанча беморларда ҳатто териаллодинияси билан кечувчи касаллик. Бош миянинг нейротрофик омили (БМНО) марказий ва периферик асаб тизимида энг кўп
учрайдиган нейротрофин ҳисобланади. БМНО нейронлар фаолиятини бошқаришда муҳим рол ўйнайди. БМНОнинг нейронлар
ривожланиши ва дифференциациясига таъсиридан ташқари, оғриқ сигналларини модуляция қилишда ҳам муҳим рол ўйнайди.Илмий ишнинг мақсади: мигрень касаллигининг клиник кечишида бош мия нейротрофик омилининг ўрни ва аҳамиятини ўрганиш.Мигрень касалигида БМНО нинг жинсга боғлиқ ҳолатда ўзгаришларини ўрганиш.Тадқиқот материаллари ва текшириш усуллари: Тадқиқот учун эпизодик мигрень билан касалланган 18 ёшдан 44 ёшгача бўлган
(ўртача ёш 32,8±7,8) бўлган 78 та бемор танлаб олинди. Назорат гуруҳи 30 нафар соғлом кўнгиллилардан иборат (ўртача ёш 29,9±3,7).
Барча беморларга невролог мутаҳассис томонидан бош оғриғининг халқаро таснифи меъзонларидан фойдаланилган ҳолда ташҳис қўйилди.Хулоса: Мигрень касаллиги хуруж даврида беморлар қон зардобида БМНО концентрацияси ортиши кузатилди. Бу эса ўз навбатидахуружли мигрень касаллигида беморларнинг ҳаёт сифатининг пасайишига, даволаниш самарадорлигининг камайишига олиб келади. |
en_US |
dc.language.iso |
other |
en_US |
dc.relation.ispartofseries |
УДК;616.857 – 036 : 616.831 : 615.21 |
|
dc.subject |
мигрень, бош оғриғи, нейротрофик омил, хуруж, оғриқ |
en_US |
dc.title |
МИГРЕНЬ КАСАЛЛИГИНИНГ КЛИНИК КЕЧИШИДА БОШ МИЯ НЕЙРОТРОФИК ОМИЛИНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ |
en_US |
dc.type |
Article |
en_US |