dc.description.abstract |
Тадқиқот мақсади. Экологик жиҳатдан ноқулай Сурхондарё вилоятида яшовчи болаларда бириктирувчи тўқима дисплазияси фонида ўткир гломерулонефритнинг клиник (ЎГН) - лаборатор кечиш хусусиятларини ўрганиш. Материал ва услублар. Сурхондарё вилоятида яшовчи 1 ёшдан 15 ёшгача бўлган 94 нафар ЎГН билан касалланган, вилоят болалар клиник шифохонаси ва 1-сонли шаҳар болалар шифохонасида даволанаётган болаларни текширдик. 58 нафар беморда ЎГН нефритик синдром, 22 нафарида нефротик синдром (НС) билан давом этди, 14 нафар беморда НС ва гематурия билан кечди. Барча беморлар анъанавий клиник ва лаборатория текширувидан ўтказилди, бу бириктирувчи тўқима дисплазияси стигмалари ва дисэмбриогенезни аниқлашни ўз ичига олади. Бириктирувчи тўқиманинг асосий моддасининг дезорганизация даражаси циал кислоталар, серомукоидлар, C-реактив оқсил, ЦИК, криоглобулинлар даражаси билан аниқланди. |
en_US |