Abstract:
Ушбу мақолада G.mustelinum ва G.barbadense ssp.vitifolium f.brasiliense турларининг ўзаро филогенетик муносабатларини аниқлаш ва юқори тола чиқимига ҳамда узунлигига эга бўлган йирик кўсакли шакллар олиш бўйича тадқиқот натижалари келтирилган. Дурагайланиш даражаси, кўсакда тўлиқ уруғлар тугилиш фоизи, чанг ҳаётчанлиги шунингдек, Ғ1 ва Ғ2 ўсимликларида морфо-хўжалик белгиларининг ирсийланиш таҳлиллари асосида маданий тропик ssp.vitifolium f.brasiliense шаклини G.mustelinum тури билан бир хил географик ҳудудларда тарқалишига қарамасдан,
филогенетик жиҳатдан узоқлиги аниқланган