dc.description.abstract |
коронавирус инфекцияси бутун дунё бўйлаб
тез тарқалган ва глобал пандемияга сабабчи бўлган касалликдир. Унинг
қўзғатувчиси янги бир занжирли РНК-тутувчи вирус бўлиб, Coronaviridae
оиласи, Betacoronavirus авлодига тегишли. COVID-19 инкубацион даври 2–
14 кун бўлиб, вирус хаво-томчи йўли, хаво-чанг йўли, контакт ва фекалорал йўллар билан юқади. Вируснинг вирулентлиги SARS-CoV-2 нинг
ташқи мембранасидаги S оқсил рецептор-боғловчи доменининг
ангиотензин-айлантирувчи фермент 2 билан таъсири натижасида юзага
келади. Унинг ёрдамида вирус хужайраларига бирикади ва хужайраларнинг
ичига киради. ACE2 альвеоцитларда, қон томир эндотелийсида, ошқозон
эпителийси безсимон хужайраларида, энтероцит ва колоноцитларда,
подоцитларда, буйрак проксимал каналчалари хужайраларида,
холангиоцитларда, гепатоцитларда мавжуд бўлиб, бу хужайралар вирус
нишонига айланади. Натижада организмда тизимли гипериммун реакция —
«цитокин бўрони» ривожланиб, эндотелиал дисфункция, тизимли васкулит
ривожланишига сабаб бўлади ва гемостаз тизими ишдан чиқади |
en_US |