dc.description.abstract |
Бугунги кунда бутун дунё миқёсида ҳар 200 000 ахолининг 11-130
тасида ошиқ-болдир бўғими шикастланишлари учрайди. Илмий
манбаларга кўра, болдир суякларининг синишлари, найсимон суяклар
синишларинин 81% дан 61,5% ини ташкил этиб, биринчи ўринда
туради. Ошиқ-болдир бўғим суяклари шикастланишлари барча
бўғимичи шикастланишларининг, 7-12% ини ташкил этади [1-3].
Шикастланишларнинг аксарият қисмини (76% гача) йул-транспорт
халокатлари ташкил этса, 48% гача уй шароитда ва (14%) саноат-
ишлаб чиқаришда руй берадиган шикастланишлар ташкил этади [5].
Суяк синишларини, жумладан ошиқ-болдир бўғими
суяклари синишларини даволашнинг «олтин стандарти»га
академик Г.А.Илизаров асос солган бўлиб, бу суяклараро
остеосинтезиҳисобланади. Чунки айнан Г.А.Илизаров биомеханик,
анатомо-топографик ва бошқа параметирларига асосланиб, ташқи
фиксациялаш принципларини амалиётга жорий этган Суяклараро
ташқи остеосинтезнинг афзаллиги шундаки, уни кекса ёкийўлдош
касалликлари кузатилганда ҳам амалга ошириш мумкин.
Ошиқ-болдир бўғими шикастланишлари барча суяк
шикастланишларнинг 20% ини ташкил этади ва анатомик жихатдан
мураккаб тузилишга эга бўлиб, даволаш усуллари ҳам мураккаб
бўлгани учун ўзига хос ёндошувни талаб этади |
en_US |