dc.description.abstract |
Бугунги кунда қандли диабет касаллиги тиббий ва ижтимоий жихатдан соғлиқни сақлаш тизимининг долзарб муаммоларидан бири бўлиб, унинг ер юзида тарқалиши сўнгги 30 йил ичида сезиларли даражада ошган. ЖССТ маълумотларига кўра, 2010 йилда дунё бўйича қандли диабет билан касалланиш сони 280 миллион кишига етган бўлса, 2035 йилга келиб ушбу кўрсаткич 500 миллион кишига етиши кузатилмоқда ва унинг асосий қисми, яъни 80-90 % 2-тип қандли диабет билан касалланган беморларга тўғри келади.[3,6,8,303,305]. Диабет касаллигининг ахоли орасида тарқалиши йил сайин ортиб бормоқда ва бунинг натижадасида беморларнинг эрта ногиронлигига ва ўлимига сабаб бўладиган қон томир асоратларининг кўрсаткичи ошиб бормоқда [12,48]. Қандли диабет касаллиги туфайли буйракларнинг шикастланиши, яни диабетик нефропатия сурункали буйрак етишмовчилигига сабаб бўлади ва айрим беморларда СБЕ терминал босқичининг тез ривожланиши билан бирга кечади [6,14,342,356]. Нефрология ва диабетологияда эришилган ютуқларга қарамай, диабетик нефропатия (ДН) диабетнинг кенг тарқалган асорати бўлиб, унинг учраш даражаси 30-40% ни ташкил қилади [2,6,8,9]. Умумий буйрак патологиялари миқиёсида олиб қарайдиган бўлсак, диабетик нефропатиянинг (ДН) тарқалиши касалликнинг минтақавий эпидемиологик хусусиятлари билан боғлиқлигини кўришимиз мумкин. |
en_US |