dc.description.abstract |
Дунёда биологик ашёвий далилларни суд-тиббий текшируви инсон ҳаёти ва соғлиғига қаратилган оғир жиноятларни очиш ва муваффақиятли тергов қилиш учун муҳим аҳамиятга эга. «...ҳозирги вақтда аксарият суд-тиббий экспертиза лабораторияларида ҳар қандай турдаги экспертизаларни бажариш учун текшириладиган объектнинг алоҳида қисмларидан фойдаланилади...» . Экспертлар томонидан «...бирор бир турдаги экспертиза ўтказилиши жараёнида бошқа турдаги тадқиқотларнинг хусусиятлари ва эҳтиёжлари инобатга олинмайди. Бундай ёндошувга, биологик материалнинг миқдори етарли бўлганидагина йўл қўйилиши, турли ашёвий далилларда топиладиган қон ёки ажралма доғлари, одам тўқималари кўпинча кичик миқдорда учраши кузатилади. Бундай ҳолатларда, суд-тиббий экспертиза тайинланганидан сўнг, аниқ маълумот олиш мақсадида қўшимча равишда молекуляр-генетик текширувлар ўтказилиши учун биологик материаллар етмай қолиши, иккинчидан, микрообъектларнинг фақат генетик тадқиқотларини ўтказилиши доимо ҳам мақсадга мувофиқ бўлмай, манфий натижалар олинган тақдирда бунинг юзага келиш сабаблари ҳақидаги савол очиқлигича қолади, яъни ДНК деградацияси, синамаларни тайёрлаш пайтида материалнинг йўқотилиши ёки одамга тегишли бўлмаган объектнинг ўрганилиши ҳисобланади...» .Суд-тиббий экспертиза амалиётида оқсилнинг тур мансублиги иммунологик текширув усуллари ёрдамида аниқланади. Реакцияни амалга ошириш учун юқори титрга эга преципитацияловчи иммун зардоблар лозим бўлади. Одатда бундай зардоблар ҳайвонларни ёт оқсиллар билан иммунизация қилиш ёрдамида олинади. |
en_US |