dc.description.abstract |
Кўпгина юқумли ва паразитар касалликлар, жумладан гельминтозлар муайян ҳайвон, ҳайвонлар гуруҳи ёки одам организмига мослашган ва айнан шу жонзотларга хос бўлади. Аммо бир қатор гельминтозлар турли хил ҳайвонлар: кавш қайтарувчи ҳайвонлар йирик шохли моллар (қорамол, бугу, қутос), майда шохли ҳайвонлар (қўй, эчки, оҳу, жайрон, архар ва бошқалар), от, туя, чўчқа ва одам (Homosupiens) учун
хос бўлган гельминтозлар ҳам мавжуд. Бу тоифа касалликлар, антропозооноз, зооантропоноз ёки қисқа қилиб зооноз гельминтозлар деб аталади. |
en_US |