DSpace Repository

Анкилозловчи спондилоартритли беморларни даволашда метилпреднизолоннинг самарадорлиги ва хавфсизлигини баҳолаш

Show simple item record

dc.contributor.author Муҳаммадиева С.М., Набиева Д.А.
dc.date.accessioned 2023-06-18T20:54:39Z
dc.date.available 2023-06-18T20:54:39Z
dc.date.issued 2023
dc.identifier.issn 0025-830X
dc.identifier.uri http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/8627
dc.description.abstract Тадқиқот мақсади. Фаол анкилозловчи спондилоартрит (АС) бўлган 2та ёки ундан ортиқ ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ)га етарли даражада самара кузатилмаган ёки НЯҚВга ножўя таъсир ва/ёки қарши кўрсатма бўлган беморларда метилпреднизолон (МП)нинг самарадорлиги ва хавфсизлиги баҳолаш. Материаллар ва усуллар. Тадқиқотда АС (ўзгартирилган Нью-Йорк мезонлари), BASDAI ≥4 бўлган 20 нафар бемор иштирок этди ва НЯҚВ самара кузатилмаган (ёши 35,35±8,19 йил, АС давомийлиги 10,2±9,2 йил), 13 (65%) эркаклар. 500 мг МП вена ичига юборилди (бир марта). Самарадорликни баҳолашнинг асосий мезони 2-ҳафтада ASAS 40 жавобига эришган беморлар сони, шунингдек BASDAI/ASDASнинг яхшиланиши; эритроцитлар чўкиш тезлигининг (ЭЧТ) ва қонда C- реактив оқсил (CРО) пасайиши МП бошқарувидан 2-, 4- ва 12-ҳафта ўтгач ҳисоблаб чиқилди. Хавфсизлик ножўя таъсирлар (НТ), ҳаётий белгилар ва лаборатория параметрлари частотасини ҳисоблаш орқали назорат қилинди. Натижалар. 9та (45%) бемор 2-ҳафтада ASAS40 жавобига эришди. ASDAS индекси дастлаб 3,48 ни ташкил этди, 2- ҳафтада - 2,21 (р<0,0001). 2-ҳафтада ASDAS бўйича клиник яхшиланиш 11та (55%) беморда аниқланди. Қайд этилган BASDAI индексининг 2-ҳафтада 6,6 дан 3,7 гача, 4-ҳафтада 3,5 ва 12-ҳафтада 3,2 га пасайиши (р<0,001). CРО даражаси 2-ҳафтада 6,1 дан 3,15 мг/л гача (р<0,05), 4-ҳафтада 2,85 (р<0,001) ва 12-ҳафтада 4,6 мг/л га камайди. (р<0,05). ЭЧТ дастлаб 10,5 мм/соат, 2-ҳафтада 5,5 мм/соат (р<0,05), 4-ҳафтада 7,0 мм/соат ва 12-ҳафтада 8,0 мм/соат эди. (р>0,05). Ҳаммаси бўлиб 13 та НТ рўйхатга олинган, оғир НТ қайд этилмаган. en_US
dc.language.iso other en_US
dc.publisher Ўзбекистон тиббиёт журнали en_US
dc.subject анкилозаловчи спондилоартрит, метилпреднизолон, пульс терапияси en_US
dc.title Анкилозловчи спондилоартритли беморларни даволашда метилпреднизолоннинг самарадорлиги ва хавфсизлигини баҳолаш en_US
dc.type Article en_US


Files in this item

This item appears in the following Collection(s)

Show simple item record

Search DSpace


Advanced Search

Browse

My Account