dc.description.abstract |
Ушбу илмий адабиёт маълумотлари таҳлили бўйича тузилган мақола янги туғилган
чақалоқларда бирламчи ателектаз формалари бўйича ўпка структур бирликларининг морфометрик
кўрсаткичларига бағишланган. Ўпка бирламчи ателектазининг сифат кўрсаткичлари ўпкада
ривожланган макроскопик ва микроскопик ўзгаришларнинг рангига, ўлчамларига, ўпка тўқимасидан фарқ
қилиш даражасига, хаво билан тўлмаганлигига қараб баҳоланади. Нафас бузилиши синдромининг кўп
учрайдиган формаси, бу ателектазлардир, унинг асосий сабаблари қуйидагилар: нафас марказининг
сустлиги ва қўзғалишининг секинлашиши, респиратор тизим аъзоларининг чала ривожланганлиги,
ўтказилган гипоксия ёки асфиксия, бош ёки орқа миянинг шикастланиши. Ташқи кўринидан ателектаз
ўчоғи гўштсимон, пучайган, тўқ кулрангли, микроскопик жиҳатдан альвеолалар девори бир-бири билан
жипс жойлашган, альвеолоцитлар ўрнидан кўчган, бўшлиғида ҳужайралар, гиалин мембраналар учрайди. |
en_US |